Тошкент: Жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши бўйича конференция бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар руҳий-асаб касалликлар клиник шифохонасида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши ва 2024 йилда қўшимча ва ўзгартириш киритишга бағишланган конференция бўлиб ўтди. Конференцияда 57 нафар делегатлар иштирок этди. Шифохона маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан ҳисоботлар тингланиб, Жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши бўйича икки томонлама комиссия далолатномаси ўқиб эшиттирилди. Шифохонада Жамоа шартномаси тадбирларининг бажарилиши ва ўрта ҳисобда бир ходимга сарфланган маблағ миқдори 8 528 472 сўмни ташкил этди.

Шунингдек, ходимларининг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари 3 226 348 сўмни ташкил қилди. Конференция якунида Жамоа шартномасининг 2023 йилдаги ижросига қониқарли баҳо берилди. 2024 йилда киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

Print Friendly, PDF & Email