2024 йилнинг 25 январь куни Россия Федерациясининг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси таклифига биноан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегацияси Москва вилоятининг Россия Федерацияси Ҳукумат Уйида Москва вилояти Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳамда Москва вилояти Соғликни сақлаш Вазирлиги билан биргаликда “Биз ёнингиздамиз Ижтимоий хамкорлик — келажак стратегияси!” мавзусида Халқаро форумда иштирок этишди.
Форум доирасида халқаро амалий сессияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев сўзга чиқди ҳамда Ўзбекистондан борган делегатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиши ва ўзаро ёрдам кўрсатишига келишиб олинди.
Шунингдек форум якунида 2021 йилда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳамда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ўртасида тузилган меморандумга асосан ҳамкорликни янада кучайтиршга вазифаси белгиланиб олинди.