Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги 12-йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги 12-йиғилиши ZOOM платформаси орқали онлайн видеоконференц-алоқа тарзида ўтказилди. Республика Кенгаши марказий аппарати ходимлари марказий студиядан, тармоқ касаба уюшмаси ҳудудий кенгашлар раислари, аппарат ходимлари ва Республика Кенгашининг ҳудудий меҳнат инспекторлари ZOOM платформаси орқали ҳудудий студиялардан иштирок этди.

Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмита аъзолари томонидан ахборотчилар қилган маърузаси тингланиб, қарор лойиҳаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш таклифини инобатга олган ҳолда бир овоздан асос учун қабул қилинди. 

Print Friendly, PDF & Email