Шаҳрисабз туманида ходимларнинг устама пуллари ундириб берилди


Ўзбекстон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига 2021 йил 09 июн кунида Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Хужахуросон МФЙ, Хужахуросон қишлоғи, 398 уйда яшовчи фуқаро Шарофова Дилдор Элмуродовна ва бошқалар мурожаат қилишиб, ўз мурожаатларида, иш берувчидан норозиликлари, устама пуллари берилмаётганлиги ва устама пулларини олишларида амалий ёрдам берилишини таъкидлаганлар. Ушбу мурожаат белгиланган тартибда ўрганилиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоаат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти Китоб туман туман бўлими раҳбари номига 2021 йил 05 июл кунида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоаат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти Китоб туман туман бўлими ходимларига (COVID-19) Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ устама пулларини тўлаб берилиши тўғрисида” кўрсатма киритилган. 2021 йил 29 июл кунида ушбу кўрсатмага кўра Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоаат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти Китоб туман туман бўлимининг 235 нафар ходимига (COVID-19) Коронавирус инфекцияси юзасидан тўланмай келинаётган 458 986 500 сўм миқдоридаги устама пуллари ундириб берилди.

Print Friendly, PDF & Email