Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши марказий аппарати биносида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев ҳамда Россия тармоқ касаба уюшмаси раиси Анатолий Домников билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши марказий аппарати ҳамда Россия тармоқ касаба уюшмаси делегацияси, Анатолий Домников ва Ольга Жанкевич, билан яқиндан танишиб, томонлар ижтимоий шериклик ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалаларини муҳокама қилдилар. Соҳа касаба уюшмаси етакчилари тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги тажриба ва амалиётлари билан ўртоқлашди ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.
Шу билан бирга, Россия тармоқ касаба уюшмаси раҳбари давлатда мажбурий тиббий суғурта бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан фикр алмашдилар.
“Россия Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликни кенгайтиришда катта имкониятларга эга. Келгуси йилда делегациялар алмашинуви мамлакатларимиз касаба уюшмалари фаолларини тайёрлаш, тажриба алмашиш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш учун янги имкониятлар очади”, — деди Анатолий Домников.
Фарходжон Ханапияев тоионидан бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар тобора юксалиб бораётганлиги ва соғлиқни сақлаш соҳаси касаба уюшмаларида бу яққол намоён бўлаётгани қувонарли ҳолат эканлигини алоҳида таъкидланди. “Бугунги каби ижтимоий мулоқот бизнинг тиббиёт ходимларимиз меҳнат шароитларини яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз”, – деди Ўзбекистон тармоқ касаба уюшмаси етакчиси.