“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонида оммавий спортни ривожлантириш бўйича оилалар, синфлар, меҳнат жамолари ва ҳудудлар орасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш белгилаб берилган.

 

Ушбу топшириқ юзасидан тиббиёт муассасалари ходимларини жисмоний фаоллигини ошириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2023 йил 13 сентябрдаги “Тиббиёт муассасалари ходимлари орасида “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023” спорт мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қўшма қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг ҳудудлари кесимида эркаклар ва аёллар иштирокида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

 

Қизғин баҳсларга бой ўтган спорт мусобақалари якунида  ғолиб жамоалар диплом ва медаллар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Мусобақада 1-ўринни эгаллаган жамоаларга махсус тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири кубоги-2023 топширилди.

Ғолиблар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди

Print Friendly, PDF & Email