«Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири — 2023» спорт мусобақалари ўтказилди.

Жиззах вилоятида «Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири — 2023» спорт мусобақалари вилоят босқичининг эркаклар ва аёллар ўртасида стол тенниси, шахмат, шашка турлари 2023 йил 15-16 сентябр кунлари Зомин туманида жойлашган «Юлдузча» болалар соғломлаштириш лагери базасида, Мини футбол бўйича мусобақалар 2023 йил 23 сентябр куни Жиззах Олимпия захиралари спорт коллежи базасида ўтказилди.

 

Мусобақалар ғолиб ва совриндолари хомийлар ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кенгашининг тегишли даражадаги медал ва дипломлари ҳамда совғалари билан тақдирландилар. Спорт тадбирлари якунида ходимлар учун тиббий ва экотуризм тарзида «Зомин санаторийси», янги ташкил этиган «Дор йўли» ва «Суффа» мажмуаларига саёҳатлари ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email