“Ҳеч ким унутилмайди, ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, барча ҳаракатларимиз — Инсон қадри учун” акцияси.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги барча корхона ва ташкилотларда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан иш берувчилар билан ҳамкорликда “Ҳеч ким унутилмайди, ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, барча ҳаракатларимиз – Инсон қадри учун” деб номланган акция ҳамда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил қилинмоқда.

Иш берувчилар ва уларнинг вакиллари, Фахрийлар Кенгаши аъзолари билан ҳудуддаги вафот этган ходимлар, меҳнат фахрийлари ва касаба уюшмаси фаоллари хонадонларига ташриф буюриш ва оилавий шароитини инобатга олган ҳолда совғалар, гулдаста ёки озиқ-овқат маҳсулотлари, пул маблағлари билан мақсадли моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил қилинмоқда.

Print Friendly, PDF & Email