“12 май – Халқаро ҳамширалар куни” байрам муносабати билан тиббиёт ходимларига бепул санаторий йўлланмалари топширилди.

Тиббиёт соҳасини ҳамширалар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Беморларнинг саломатлиги бевосита ҳамширалар фаолиятига боғлиқ. Касалликнинг олдини олишда ҳам уларнинг фидойилигини алоҳида эътироф этмоқ даркор. Нафақат, тиббий воситалар, дори-дармонлар ва муолажалар билан, балки хушхулқи ва ширинсуханлиги билан минг бир дардга дармон бўлмоқдалар. Соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги амалиётларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, амалиётдан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, она-бола парвариши, шошилинч ва тез тиббий хизмат, санитария-эпидемиология, фармацевтика каби қатор соҳаларида юртимизда фаолият юритиб келаётган ҳамшираларнинг ўрни беқиёс.

 “12 май – Халқаро ҳамширалар куни” касб байрами муносабати билан жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Соғлиқни сақлаш соҳасида кўп йиллардан бери фаолият юритаётган бир гуруҳ кичик тиббий хизмат ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, соғломлаштириш ҳамда дам олишларини ташкил қилиш мақсадида Тошкент вилоятида жойлашган “Қохинур” ҳамда “Умид Гулшани”  сихатгоҳларига имтиёзли  йўлланмалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email