«Ҳамшира — 2024” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди.

Юртимизда «12 май — Халқаро хамширалар куни» касб байрами кенг нишонланиб келинмоқда. Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгашининг қўшма қарорига асосан Тошкент шахрида “Ҳамшира — 2024” кўрик танловининг шахар босқичи ўтказилди. Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танловда Соғлиқни сақлаш шаҳар даволаш профилактика муассасаларида ўтказилган беллашувлардан шахар босқичида иштирок этиш учун сараланган ҳамшираларнинг соҳага оид амалий ва назарий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлиги синовдан ўтди.

Танлов якунига кўра,  Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси 14-оилавий поликлиника тиббий бригада амалиётчи ҳамшираси  А.Қасимова биринчи ўринга муносиб деб топилиб, унга Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилган бўлса, 2-ўринга Шайхонтохур туман шаҳар 1-сон клиник шифохонаси ҳамшираси Н.Рахматуллаева, 3-ўринга Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси 56 — оилавий поликлиника тиббий бригада патронаж  ҳамшираси Н.Илёсова муносиб деб топилиб, ғолиблар ва иштирокчилар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шахар Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email