Тошкент шаҳри: “5 — май Халқаро доялар куни” касб байрами нишонланди.

Доялик азалдан эътиборга лойиқ касб ҳисобланади. Боиси дунёга келган ҳар бир инсоннинг биринчи кунида унинг ёнида туриб, она ва болага ёрдам беради. Бугунги кунда мамлакатимизда дояларни нуфузи мавқеи ошиши учун Президентимиз ташаббуслари билан жуда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Барча бажарилаётган ишлар келажак авлодни соғлом дунёга келиши, оналар ва гўдаклар ўлимини камайтиришга қаратилган. Доялардан ўз ўрнида бу сай ҳаракатлар ўз касбига фидокорлик ва эътибор билан ёндошишини талаб қилади.

Мамлакатимизда 2018 йилдан буён “5 — май Халқаро доялар куни” касб байрами кенг нишонланиб келмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Э.Баситханова иштирокида Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорлигида “5 — май Халқаро доялар куни” касб байрами кенг нишонланди.

Байрам муносабати билан кўп йиллардан бери меҳнат қилаётган, барчага ўрнак бўлиб келаётган устоз дояларга эҳтиром кўрсатилиб, Фаҳрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email