Жорий йилнинг 1 март куни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги 4-Мажлиси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Шайхонтохур бўлим мажлислар залида ўтказилди. Ушбу йиғилишда Соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Йиғилишда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгашининг 2023 йил давомидаги фаолияти якунлари, долзарб масалалар ҳамда 2024 йилдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Йиғилишда Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти ва клиникаси касаба уюшма қўмита раиси А.Маннонов, Республика ихтисослаштирилган Нейрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази касаба уюшма қўмита раиси Р.Пулатов, Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали касаба уюшма қўмита раиси Н.Махмудова, Сергели Aбу Aли ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми касаба уюшма қўмитаси Э.Усмоновалар сўзга чиқиб, 2023 йил иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликда қилинган ишлар бўйича қискача маьруза қилишди.
Йиғилиш якунида Тошкент шаҳар кенгашининг қарорлари қабул қилинди.