2022 йил 20 май куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 2-сон саноторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим мактаб-интернатида “Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида ўқувчилар саломатлиги хавфсизлигини сақлаш,самарали тиббий хизмат ташкил этиш бўйича вилоят амалий-услубий семинари бўлиб ўтди.
Амалий-семинар эрта тонгдан кўтаринки кайфият билан карнай-сурнай садолари остида бошланиб, соғлом ҳаёт учун 5000 қадам шиори остида “ Пиёда юриш марафони” билан давом эттирилди. Марафонда мактаб жамоаси, меҳмонлар, ўқувчилар, тиббиёт коллежи талабалари, тиббиёт ходимлар ҳам фаол иштирок этди. Сўнгра интернат мактаби ҳамшираларимиз гимнастика машқлари, массаж, соғлом овқатланиш, биринчи тиббий ёрдамларни амалий кўрсатиб, меҳмонлар ҳамда иштирокчиларга бирма-бирма тушунтириб берилди.
Амалий семинарда 2-сон санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим мактаб-интернатида барча спорт мағулотлари яъни, қўл жанги, шашка-шахмат, баскетбол, волейбол, бадиий гимнастика машқлари ўқувчилари томонидан кўрсатилиб берилди.
Тумандаги 2-сон санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим мактаб интернати директори Ф.Сатторов семинарни кириш сўзи билан очиб, келган меҳмонлар табриклаб, бугунги беллашаётган ҳамшираларимизга омадлар тиладилар. Давлатимиз рамзи бўлган Мадҳия баралла янгради. Шу билан бир қаторда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган куй ва қўшиқлар ҳам ижро этилиб, саломатлик учун тайёрланган челленжлар ҳам ўтказилди.
Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан соғлом овқатланиш столлари ташкил этилиб, семинар иштирокчтларига соғлом турмуш тарзи , соғлом овқатланиш борасида тавсиялар берилди.
Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси диетолог шифокори О.Шукуров томонидан фитобар ташкил этилиб, турли хил шифобахш дамламалардан тайёрланиб тарқатилди.
Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника соҳа мутахассислари яъни, окулист, невролог, эндокринолог, уролог, лор, стоматолог шифокорлари томонидан тиббий кўрик ташкилаштириб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига тиббий маслаҳатлар берилди.
Ҳамширалар кўрик танлови жуда қизиқарли бўлиб ўтди. Ҳамшираларимиз 3 та шарт бўйича беллашишди. Биринчи ўрин Олот туманига, иккинчи ўрин Ғиждувон туманига, учинчи ўрин Қоровулбозор туманига насиб этди. Ғолиблар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.