Бугун 14 ноябрь «Халқаро диабет куни» муносабати билан Академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалида самарали фаолият юритаётган бир қатор тиббиёт ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган «Фахрий ёрлиқ» ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.