Қорақалпоғистон Республикасида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишланган спортнинг мини-футбол тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.

 

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни 11 ноябрь — “Касаба уюшмалари куни” ва “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрамлари муносабати билан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш орқали спортнинг оммавийлигига эришиш мақсадида 1-сонли Республика асаб ва руҳий касалликлари  диспансерида тармоқ касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Л.Байбосынова иштирокида мини-футбол майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Байрам муносабати билан диспансер ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилиб, мусобақа ғолибларига диспансер касаба уюшма қўмитаси томонидан тегишли даражадаги дипломлар ва эсдалик совғалар топширилди.

 

Шу куни, Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича «Касаба уюшма кўмитаси кубоги» мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақасининг очилиш маросимида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси  Кенгаши раиси Л. Байбосынова, филиал директори П.Пирлепесовлар иштирок этдилар.

Кубок мусобақасида 140 дан зиёд ходимлар қатнашди.

Мусобақа якунида 1-ўринни Нукус шаҳар, 2-ўринни Шўманой туман ва 3-ўринни Бўзатов туман тез тиббий ёрдам бўлимлари эгалладилар.

Мусобақа ғолибларига филиал касаба уюшма қўмитаси томонидан тайёрланган тегишли даражадаги кубок, медаль, дипломлар ва «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши ҳужумчи», «Энг яхши ўйинчи» ва «Энг яхши ҳимоячи» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, эсдалик совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email