Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия шифохонасида 2022-2024 йиллар учун қабул қилинган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши ва 2024 йил учун қўшимчалар киритиш буйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда шифохонанинг бош шифокори З.Тигай ва касаба уюшма кўмитаси раиси Б.Кошкинбаеваларнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси тасдиқланди. Йиғилишда Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳисобчиси Е.Курбанов иштирок этди. Йиғилишда ходимларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, якуний ҳулоса «қониқарли» деб баҳоланди.