Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят филиали ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Жорий йилнинг 21 февраль куни Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят филиали маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят филиалида жами ходимлар сони 6895 нафар бўлиб, конференцияда 68 нафар делегатлар ҳамда 40 нафардан ортиқ меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Д.Тошматова ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши раиси А.Арзиевлар қатнашди.

2023-2025 йиллар учун қабул қилинган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиш якунлари юзасидан филиал директори Д.Усмонов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси М.Турдиеваларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг  далолатномасини тасдиқланди.

Жамоа шартномасига ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтирувчи меъёрлар, иш хақи миқдорини оширишни назарда тутувчи бандлар, иш вақти ва дам олиш вақти соҳасида қўшимча имтиёзлар, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш чоралари киритилиши натижасида уларни бажариш учун ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 9 523 000 сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш буйича сарфланган ўртача маблаг 2 478 545 сўмни ташкил этди.

2023 йил январь-декабрь ойларида ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари 2 605 263 сўмни ташкил этди.

2023-2025 йилларга тузилган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.

 

Print Friendly, PDF & Email