Жорий йилнинг 21 февраль куни Чимбой тумани тиббиёт бирлашмасида 2021-2023 йиллар учун қабул қилинган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши ва 2024-2026 йиллар учун Жамоа шартномаси қабул қилиш буйича меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари М.Арзуов ва касаба уюшма кўмитаси раиси П.Бабаназаровнинг ҳисоботлари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг далолатномаси тингланди.
2023 йил давомида Жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши орқали ўрта ҳисобда бир ходимга 8 500 000 сўм маблағ сарфлангани таъкидлаб ўтилди.
Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Л.Байбосынова иштирок этди.
Жамоа шартномаси тадбирларининг 2023 йилда бажарилиши «қониқарли» деб баҳоланиб, 2024-2026 йиллар учун тузилаётган Жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама қилинди ва маъқулланди.