Ҳаракат қилиш вақти келди: Тиббиёт ходимлари учун меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича EPSU/ILO-ACTRAV минтақавий соғлиқни сақлаш конференцияси ўз якунига етди.

Жорий йилнинг 20-21 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Олмата шаҳрида Қозоғистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ташкил топганлигига 100 йил тўлиши муносабати билан Қозоғистон “Aqniet” соғлиқни сақлаш ходимлари тармоқ касаба уюшмаси томонидан Халқаро Меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар фолияти бўйича бюросининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюроси (ILO, AСTRAV), Жамоат хизмати Интернационали (PSI)нинг Европа Федерацияси (EPSU) ташаббуси билан Арманистон, Грузия, Литва, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари вакиллари иштирокида соғлиқни сақлаш ходимлари меҳнат шароитларини яхшилашга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияни Қозоғистон “Aqniet” соғлиқни сақлаш ходимлари тармоқ касаба уюшмаси раиси, EPSU бош котиби (ZOOM орқали), Халқаро Меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюросининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюроси (ILO, AСTRAV) раҳбари, Қозоғистон Меҳнат Конфедерацияси бош котиби, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва бошқалар кириш сўзи билан очиб беришди.

 

 

Конференциянинг биринчи кунида 2023 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтган 111-Халқаро меҳнат конференциясида муҳокамалар ва қабул қилинган қарорлар ҳақида умумий маълумотлар муҳокама қилинди.

Шу жумладан, Халқаро Меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюросининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюроси (ILO, AСTRAV) раҳбари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюросининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича катта мутахассиси “208-Тавсия : Сифатли шогирдлик программаси тавсияси 2023йил” ҳамда “ХМТнинг таъсисчиларининг, уч томонлама ташкилотлар ва бошқа манфаатдор тарафларнинг иштирокини фаоллаштириш орқали ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилган глобал коалициянинг янги ташаббуси” юзасидан сўзга чиқишди.

 

 

Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш соҳасида бандлик ва бошқа мавжуд муаммолар – ижтимоий-иқтисодий вазият, кадрлар билан таъминлаш, тиббиёт ходимларининг меҳнат шароитлари мавзусида Арманистон, Ўзбекистон, Грузия, Тожикистон ва Молдова соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари раислари ва вакиллари ўзининг миллий маърузалари билан сўзга чиқиб, ўз давлатларида юз бераётган тармоқ доирасида ижобий ва ечимини топишини кутиб турган муаммолар бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Янги Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ҳамда тиббиёт ходимлари иш ҳақига нисбатан ялпи ички махсулотни ўсиб бориш кўрсатгичи, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш кўрсатгичлари, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида тиббиёт ходимларига яратилаётган замон талабларига мос иш шароитлари, улар меҳнатига муносиб иш ҳақи тўланиши динамикаси, тармоқ касаба уюшмасининг истиқболдаги вазифалари тўғрисида фикр алмашди.

 

 

Конференциянинг иккинчи кунида ёш мутахассисларни ишга жалб қилиш ва уларни муқум фаолиятини давом эттириш бўйича миллий соғлиқни сақлаш тизимлари олдида турган вазифалар, шу жумладан тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ва доимий малакасини ошириш тизими; ХМТнинг 190-конвенцияси — соғлиқни сақлаш соҳасида бандликнинг гендер жиҳатлари – камситиш, зўравонлик ва таъқибларнинг олдини олишда касаба уюшмаларининг вазифаси ҳамда 2024 йилда муносиб меҳнатни тарғиб қилиш бўйича EPSU кампаниялари ва кичик минтақадаги касаба уюшмаларининг роли мавзулари кенг муҳокама қилинди.

 

Print Friendly, PDF & Email