«Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023» спорт мусобақаларининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20-21 октябрь кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси хамкорлигида тизимда меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларнинг жисмоний фаоллиги, иш унумдорлигини ошириш уларни рағбатлантириш мақсадида  «Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023» спорт мусобақалари Мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича ўйинлари ўтказилди. Спорт мусобақалари икки босқичда ўтказилди, дастлаб Худудий бочқичларда энг кучли жамоа ва иштирокчилар саралаб олиниб, Республика йўлланма олдилар.

Республика тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова кириш сўзи билан очди.

Спорт мусобақаларининг дастлабки босқичида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларидан таркиб топган 32 та жамоа мини-футбол бўйича ўзаро куч синашиш учун майдонга тушди. 

Мини-футбол бўйича 2 кун бўлиб ўтган ўйинларда Самарқнд вилояти тиббиёт ходимлари 1 чи ўринни эгалладилар. Фахрли 2-3 ўринлар Хоразм ва Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш ходимларига насиб этди.

Стол тенниси бўйича эркаклар ўртасида Фарғона вилояти Қува тумани Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми бўлими бошлиғи Б.Денисов, аёллар ўртасида Наманган вилояти Поп туман тиббиёт бирлашмаси “Уйғур” оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси Д.Омониддиновалар ғолибликни қўлга киритишди.

Шахмат ўйини бўйича эркаклар ўртасида Сурхондарё вилояти Шўрчи туман тиббиёт бирлашмаси IT оператори И.Рахимов, аёллар ўртасида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали аудитори Г.Турдиқуловалар шрхсупанни 1 чи ўринни эгаллашди.

Шашка ўйини бўйича 1 чи ўрин эркаклар ўртасида Фармацевтика маҳсулотлари хафсизлиги маркази давлат муассасаси ходим А.Аманов, аёллар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, Қонликўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси Н.Узоқбоеваларга насиб этди.

Мусобақаларнинг барча ғолиб ва совриндорлари Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023, диплом ва хамкорларнинг қимматбахо савғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email