Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасида малака ошираётган соғлиқни сақлаш тизими бошқарув органлари раҳбарлари учун заҳира кадрлар ва Қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг катта мажлислар залида “Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари. Меҳнат соҳасида қабул қилинган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, “Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонун мазмун-моҳияти тўғрисида”ги ҳамда тармоқ ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилишда ижтимоий шериклик масалалари, шунингдек жамоа шартномаларини тузиш тартиби тўғрисидаги мавзуларда ўқув семинар ташкил этилди. Тадбир бошида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Зохидов сўзга чиқиб, бугунги кунда тармоқ касаба уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишда эрилишилаётган ютуқ ва камчиликлар, тиббиёт соҳасидаги долзарб муаммолар, уларни бартараф этишда иш берувчиларнинг роли ҳақида кисқача тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юристконсульти Ғ.Каттабеков янги тахрирдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган маърузаси билан иштирок этди.

Ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Республика Кенгашининг бош мутахассиси О.Адилов ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоя масалалари, муассасаларда жамоа шартномаси тузишнинг афзалликлари, ижитмоий шерикчиликнинг тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Семинар интерфаол (давра суҳбати) тарзда ташкил этилган бўлиб, бунда ҳар бир иштирокчи маърузачига қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, тегишли жавобларни олишга муваффақ бўлди.

Print Friendly, PDF & Email