Андижон вилоятида ҳисобот-сайлов конференциялари

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг  2020 йил 17 январдаги “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида ҳисобот-сайлов кампаниясини ўтказиш тўғрисида”ги 14-10 сонли қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотларда ҳисобот-сайловларини ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ тармоққа қарашли бўлган ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари (Конференциялари) ўтказилиши режалаштирилган.

Андижон вилояти тармоқ муассасаларида касаба уюшмалари тизимида ҳисобот сайловларини ўтказиш бошлаб юборилди. Ўтказилаётган конференция ва йиғилишларда касаба уюшмаси қўмитасининг 5 йиллик фаолиятига баҳо берилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинмоқда.

Шу кунга қадар барча туман тиббиёт бирлашмаларида цех, гуруҳ касаба уюшмаларида ҳисобот сайловлар йиғилишлари ўтказилиб якунига етказилди.

Жорий йилнинг 23-27 февраль кунлари Андижон Давлат тиббиёт интитути клиникаси, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Балиқчи, Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаларида ҳисобот сайловлар ўтказилди.

Ҳисобот-сайловларда Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Ҳ.Матисаев, бирлашманинг ташкилий бўлим мудири Н.Улуғбекова, ташкилий бўлим мутахассиси Д.Исомиддинова, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Х.Якубов, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А.Арзиев ҳамда Республика Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Захидовлар иштирок этдилар.

Конфереция ва йиғилишларда касаба уюшма қўмитаси, тафтиш комиссиясининг 2015 йил февраль ойидан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнида олиб борган фаолияти юзасидан ҳисобот-маърузалари тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчилари таклиф ва тавсиялари инобатга олиниб, касаба уюшмасининг келгусидаги устувор йўналишлари белгилаб олинди.


 

Print Friendly, PDF & Email