Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббий маркази мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабатига бағишланган «КАСБИМ – МЕНИНГ ФАХРИМ» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан 11 ноябрь — “Касаба уюшмалари куни” байрами сифатида нишонланиши, янги Ўзбекистондаги – Янги касаба уюшмалари фаолияти тўғрисида йиғилганлар билан фикр алмашилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари Г.Тохтаева, Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Г.Тошпулатова, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббий маркази раҳбари М.Тиллашайхов ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан касаба уюшмасининг “Фахрий ёрлиғи” ва совғалари топширилди.