Нукус шаҳрида соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Тармоқ ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, уларни спортга кенг жалб этиш орқали спортнинг оммавийлигига эришиш мақсадида 2023 йилнинг 2 ноябрь куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми спорт базасида соғлиқни сақлаш  ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақасига тармоқ муассасаларидан 14 жамоа таркибида 100дан ортиқ ходимлар иштирок этдилар.

Мусобақа якунида:

I ўринни — Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоаси ;

II ўринни — Республика қон қуйиш станцияси жамоаси;

III ўринни — Республика ихтисослаштирилган наркология илмий амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиали жамоаси эгаллашга эришди.

Шунинг билан бирга, кубок мусобақасида «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши ҳужумчи», «Энг яхши иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Энг яхши ўйинчи», «Энг яхши ҳимоячи» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Мусобақа ва номинация ғолиблари ҳамда мусобақада фаол иштирок этган жамоалар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тегишли даражадаги кубок, медаль, дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, мусобақани ташкил этишда яқиндан ёрдам берган муассасаларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email