12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Маросим аввалида Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров юртимиздаги барча ҳамшираларни ушбу сана билан табриклади

«Кейинги йилларда ҳамширалик фаолияти тиббиётимиз билан бирга, жадал ривожланиб бормоқда. Соҳада янги ихтисосликлар пайдо бўлаяпти. Айниқса, бугунги кунда бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар доя ҳамширасининг фаолият юритаётгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги муҳим воқеа, соғлом авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижаси», — деди у ўз табригида.

Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев сўзга чиқиб, фидойи ўрта тиббиёт ходимларини Халқаро ҳамширалар куни билан муборакбод этди.

Даставвал 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Сана муносабати билан ўтказилган тадбирда 15 та номинация бўйича тақдирланган энг яхши ҳамширалар рўйхати:

   I. “Йилнинг энг яхши ҳамшираси”

1-ўрин: Досжанова Жадира Файзуллаевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар шифохонаси Жарроҳлик бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Раҳмонбердиева Алфия Таштемировна — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Касимова Мавжуда Насировна — Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси Суяк йиринг хасталиклари ва жароҳат оқибатларини даволаш бўлими ҳамшираси.

   II. “Йилнинг энг яхши тиббий бригада ҳамшираси”

1-ўрин: Юсупова Нигора Муҳаммадалиевна — Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий бригада амалиёт ҳамшираси;

2-ўрин: Маҳмудова Дилдора Пиримкуловна — Сирдарё вилояти Гулистон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли  Бешбулоқ оилавий шифокорлик пунктининг тиббий бригада ҳамшираси;

3-ўрин: Толипова Назира Гаппаровна — Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси, марказий кўп тармоқли поликлиникасининг тиббий бригада патронаж ҳамшираси.

   III. “Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси”

1-ўрин: Қурбонова Феруза Абдувахобовна — Наманган вилояти Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Абдураупова Холида Ўктамовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилоят филиали Гинекология бўлими муолажа ҳамшираси;

3-ўрин: Аҳмедова Санобар Эркинбоевна — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона комплекси Чақалоқлар бўлими ҳамшираси.

   IV. “Йилнинг энг яхши операция хонаси ва блоки ҳамшираси”

1-ўрин: Халтурсунова Наргиза Сейдилла қизи — Болалар миллий тиббиёт маркази Операцион блок ҳамшираси;

2-ўрин: Ваисова Меҳринисо Фахриддин қизи — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиали Жарроҳлик бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Исламова Муаззам Турабековна — Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази   Операцион блок ҳамшираси.

   V. “Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам станцияси тиббий бригада ҳамшираси”

1-ўрин: Шукурова Шамсинур Баҳодир қизи — Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиали Сall-маркази диспетчери;

2-ўрин: Жумаев Абдувоҳид Ҳамроқулович — Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилоят филиали Қизилтепа туман тез тиббий ёрдам станцияси тиббий оғаси;

3-ўрин: Қодирова Гулолла Муталибжон қизи — Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят филиали Тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси.

   VI. “Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси”

1-ўрин: Исхакова Разия Ирисбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали Анестезиология ва реанимация бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Ибайжанова Мафтуна Иззатилло қизи — Фарғона вилояти Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси Қабул EMERGENSY DEPARTMENT бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Жўраева Зулхумор Холмурзаевна — Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тез тиббий ёрдам Реанимация бўлими катта ҳамшираси.

   VII. “Йилнинг энг яхши катта ҳамшираси”

1-ўрин: Юсупова Зияда Сапарбаевна — Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси;

2-ўрин: Зухурова Умида Исроиловна — Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника катта ҳамшираси;

3-ўрин: Ядгарова Нигора Аҳматовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали Нейрореанимация бўлими катта ҳамшираси.

   VIII. “Йилнинг энг яхши дояси”

1-ўрин: Азизова Наргиза Тураевна — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-сон оилавий поликлиникаси патронаж дояси;

2-ўрин: Хожаниязова Гулбазар Сагиевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси Туғуруқ бўлими дояси;

3-ўрин: Мирзолимова Маъмурахон Одиловна — Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника “Қайима” оилавий шифокорлик пункти патронаж дояси.

   IX. “Йилнинг энг яхши тиббий лаборанти”

1-ўрин: Раҳманова Ҳурматой Илҳомжоновна — Андижон вилояти Улуғнор туман тиббиёт бирлашмаси Диагностика бўлими лаборанти;

2-ўрин: Қурбонова Анора Журақуловна — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиник лаборанти;

3-ўрин: Фозилова Наргиза Муҳиддин қизи — Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё  вилоят филиали Серологик лаборатория лаборанти.

   X. “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”

1-ўрин: Аҳмедова Шаҳло Абдумўминовна — Жиззах вилояти Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси;

2-ўрин: Ўрақова Нигора Норсаматовна — Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси;

3-ўрин: Хабибова Муқаддас Келдибаевна — Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-сон оилавий поликлиникаси умумий амалиёт ҳамшираси.

   XI. “Йилнинг энг яхши фельдшери”

1-ўрин: Жўрақулов Муҳаммаджон Аҳмаджон ўғли — Бухоро вилояти Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери;

2-ўрин: Эргашева Юлдуз Чори қизи — Қашқадарё вилояти Муборак туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери;

3-ўрин: Зулфикарова Дилара Яхшиевна — Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиали фельдшери.

   XII. “Йилнинг энг яхши фармацевти”

1-ўрин: Кучкарова Нафиса Араловна — Тошкент шаҳар 1-сон руҳий асаб касалликлар диспансери фармацевти;

2-ўрин: Тоғаймуродова Оқила Ўктам қизи — Навоий вилояти асаб-руҳий касалликлар диспансери фармацевти;

3-ўрин: Нурманова Разия Максетбаевна — Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Ички дорихонаси фармацевти.

   XIII. “Йилнинг энг яхши санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрта тиббиёт ходими”

1-ўрин: Жўраева Лобар Туймуратовна — Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Овқатланиш гигиенаси бўлими санитария врач ёрдамчисии;

2-ўрин: Мамадалиева Жанонхон Иқболовна — Андижон вилояти ОИТСга қарши кураш маркази Услубий, профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш бўлими санитария врач ёрдамчиси;

3-ўрин: Абдуғаниева Шохиста Атхамовна — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими, Эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими эпидемиолог врач ёрдамчиси.

   XIV. “Йилнинг энг яхши болалар ҳамшираси”

1-ўрин: Норбутаева Ирода Шокировна — Самарқанд вилояти Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Узухова Рохила Абдухалимовна — Сирдарё вилояти Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси;

3-ўрин: Солиева Муаттар Нурматовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Шошилинч болалар реанимация бўлими ҳамшираси.

   XV. “Йилнинг энг яхши анестезиология ва реанимация ҳамшираси”

1-ўрин: Толипова Зулҳумор Эркиновна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Комбустиология ва токсикология реанимация бўлими ҳамшираси;

2-ўрин: Нурметова Орзигул Сапарматовна — Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси Реанимация бўлими анестезист ҳамшираси;

3-ўрин: Парпиева Арифахон Турсунбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали Реанимация бўлими ҳамшираси.

Print Friendly, PDF & Email