Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши ҳамда 2017 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида

2018 йилнинг 27 февраль куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши биносида вилоятдаги Соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси тармоғи тизимидаги корхона, ташкилотларнинг касаба уюшма қўмита раислари, меҳнат мухофазаси мухандислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бош мутахассиси Алиев Зафар Ғаниевич, Республика Кенгаши бош ҳисобчиси Қодиров Алишер Халматович ҳамда вилоятдаги бир қанча тиббиёт соҳаси  мутассадди ходимлари иштирок этди. Йиғилишда Фарғона вилоятида тармоқ ходимларининг меҳнатини мухофаза қилиш, уларга хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши бўйича 2017 йилда амалга оширилган ишлар атрофлича мухокама қилинди. Бундан ташқари йил давомида тармоқ тизимида рўй берган бахтсиз ходисалар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари муҳокама этилди. Шунингдек бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича 2018 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Йиғилиш якунида соха мутахассислари жойлардаги муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email