Тармоқ касаба уюшмаси  Республика Кенгашининг II мажлиси

2021 йил 02 февраль куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси  Республика Кенгашининг II мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис йиғилиши Zoom платформаси орқали on-line  видеоконференц-алоқа тарзида бўлиб ўтди. Марказий студияда 16 нафар, ҳудудий студияларда 27 нафар иштирокчилар қатнашдилар.

Мажлис йиғилиши тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев томонидан олиб борилди ва унда Республика Кенгаши аппарати мутахассислари иштирок этдилар.

Кун тартиби бир овоздан тасдиқланди ва Мажлис йиғилишини олиб бориш учун ишчи ҳайъати қуйидаги таркибда сайланди:

  1. Ханапияев Фарходжон Рахманович — Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси;
  2. Байбосынова Лизахан Алламбергеновна — Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси
  3. Якубов Мелитожи Юсупович – Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

 Мажлис кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди: 

  1. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг 2020 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида. (Маърузачи: Ф.Ханапияев – Республика Кенгаши раиси).
  2. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўлинмалари (кенгашлари)ни ташкил этиш тўғрисида. (Маърузачи: Ф.Ханапияев – Республика Кенгаши раиси).
  3. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бирлашган касаба уюшма ташкилотлари тўғрисида намунавий Низом ҳақида. (Маърузачи: Ф.Ханапияев – Республика Кенгаши раиси).
  4. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисида намунавий Низом ҳақида. (Маърузачи: Ф.Ханапияев – Республика Кенгаши раиси).
  5. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг меҳнат инспекциялари тўғрисидаги Низоми” ни тасдиқлаш тўғрисида. (Маърузачи: З.Алиев – Республика Кенгаши мехнат техник инспектори).
  6. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини  тақсимлаш,  касаба уюшма  бюджети маблағларидан мақсадли  ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисида. (Маърузачи: А.Кадиров – Республика Кенгаши бош бухгалтери).
  7. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида ҳудудий келишувлар ва жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, қабул қилинган ҳудудий келишувлар ва жамоа шартномаларини рўйхатга олиш Тартиби. (Маърузачи: Д.Рузиева – Республика Кенгаши бош мутахассиси).

Шундан сўнг кун тартибидаги барча масалалар маърузачилар томонидан ўқиб эшиттирилди. Мажлис кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилганидан сўнг савол ва таклифлар тушмади.

Шу билан Соғлиқни  сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Мажлиси ўз ишини якунлади.

 

Print Friendly, PDF & Email