Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ ва меҳнат техник инспекторлар томонидан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги №2-27 “с”сонли қарорининг 11-иловаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 10 майдаги №-75-п сонли фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт марказининг Қарши филиалида режага асосан ўрганиш жараёнида 2021 йилнинг 21 май куни карантин қоидаларига амал қилинган холда семинар ташкил этилди. Семинарда 37 нафар ишчи ходимлар иштирок этди. Семинарни даволаш ишлари бўйича дириктор ўринбосари Авазов Дилшод Амирқулович очиб берди.
Шунингдек семинарда сўз олган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори К.Гулмуродов меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари тўғрисида ҳамда меҳнат техник инспектори Ж.Болтаевлар ҳодимларга техника хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, ёнғин чиқишдан сақланиш, касб касалликларини олдини олиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари хақида тушунтиришлар берилди.