Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан даврий тиббий кўрикдан ўтишда иш берувчилар томонидан чиқимдорликка йўл қўйилган тиббиёт ходимларидан 445 нафарига 54 415 194 сўм тиббий кўрик учун сарфлаган пуллари ўндириб берилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги 2-27 “с” сонли қарорининг 11-иловаси билан тасдиқланган ўрганиш режасига асосан Қашқадарё вилояти бўйича мехнат ҳуқуқ инспектори К.Гулмуродов ва меҳнат техник инспектори Ж.Болтаевлар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, шунингдек жамоа шартномалари ва келишувларига риоя этилиши юзасидан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида 2021 йилнинг 21 май куни киритилган 01-21 сонли кўрсатмага асосан даврий тиббий кўрикдан ўтиш вақтида чиқимдорликка йўл қўйилган 100 нафар ходимга 14 107 194 сўм хамда Қашқадарё вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказида 2021 йилнинг 06 июнь кунида киритилган 09-21 сонли кўрсатмага асосан тиббий кўрикдан ўтиш вақтида чиқимдор бўлган 285 нафар ходимга 34 308 000 сўм, “Қашқадарё вилоят тиббий ташхисот маркази” ДУК да киритилган 2021 йилнинг 09 июлдаги 23-21 сонли кўрсатмасига асосан тиббий кўрик вақтида чиқимдор бўлган 60 нафар ходимга 6 000 000 сўм пул маблағлари ходимларнинг пластик карточкаларига иш берувчилар томонидан ташкилотлар хисобхоналари орқали тўлаб берилишига эришилди.