Ходимлар манфаатида иш берувчилардан ундирилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши  Ижроя қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги 2-27“с”-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши касаба уюшма хизматидаги корхона, муассаса, ташкилотларда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда Тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари бандларининг бажарилишини ўрганиш мақсадида 2021 йилнинг 6 ойи давомида тасдиқланган режага биноан бир қатор муассасалар фаолияти жамоатчилик асосида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида иш берувчиларга киритилган ёзма кўрсатмалар ижросининг натижалари таҳлил қилинганда, қуйидаги ишлар амалга оширилганлиги аниқланди:

Бухоро вилояти СЭО ва ЖС бошқармасида ёзма кўрсатма берилганидан сўнг 16.07.2021 йилда 87563-сонли тўлов топшириқномаси билан 3 650 000 сўм миқдоридаги маблағни Лот 9125671. Ст 4299990 орқали ММҚ соҳасида ходимларни ўқитиши учун ўтказиб берди.  Зарарли меҳнат шароитларида ишловчи 69 нафар ходим учун 7 200 000 сўм маблағ эвазига 1800 дона сут махсулоти 01.06.2021 йилдаги 0107-сонли шартнома асосида харид қилиниб ва ишчи-ходимларга ишга киришидан олдин истеъмол қилиши учун тарқатилиб келинмоқда.

Вилоят Фтизиатрия ва пулмонология бўлимига ёзма кўрсатма киритилгандан сўнг, 504 нафар ходимларига 1000 дона сочиқ шахсий ҳимоя воситаси сифатида 23 000 000 сўмга харид қилиниб тарқатилди.

“Бухоро Дори-Дармон” МЧЖсида ёзма кўрсатма киритилгандан сўнг, 6 нафар ходимларга 3 025 000 сўм эвазига махсус кийим-кечаклар олиб берилди.

COVID-2019 пандемияси даврида 31.12.2020 йил ҳолатида ташкилот томонидан 1 617 508 сўмга шахсий ҳимоя воситалари харид қилинган.

РИО ва РИА тиббиёт (онкология) марказининг Бухоро филиали томонидан жамоа шартномасининг меҳнат муҳофазаси бўлимидаги талабга биноан меҳнат шароитларини хавфсизлантириш мақсадида филиалдаги “Ерга улаш контурлари ва электр сим-кабелларининг ҳимоя қобиғларининг қаршиликлари” йилида бир марта махсус электр лабораторияси томонидан синовдан ўтказилиши лозим бўлсада, бажармасдан келинганлиги сабабли ёзма кўрсатма киритилгандан сўнг 7 301 000 сўм маблағ эвазига махсус лаборатория синовидан ўтказилди. Ундан ташқари, электр токи билан ишлашига мўлжалланган асбобларнинг олдида қўшимча ҳимоя воситаси сифатида 4 та диэлектрик галош — жами 800 000 сўмга, 10 дона диэлектрик резинали гиламчалар 1 389 000 сўмга харид қилиниб, автоклав, қуритиш шкафлари каби электр асбоблари олдидаги иш шароитлари хавфсизлантирилди.

2021 йилнинг май ва июнь ойларида жамоатчилик тартибида ўрганилган 8 та ташкилотнинг 4 тасидан жами бўлиб, 46 365 000 сўм миқдоридаги маблағлар иш берувчилардан ундирилиб, меҳнат шароитларининг хавфсизлантирилишига эришилди.

Print Friendly, PDF & Email