Ҳудудларда «Кексалар ҳафталиги” ўтказилди

Юртимизда кексаларни улуғлаш, инсон манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйишида, хусусан, жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида кексалар фаолият юритиб, ёш авлод учун ўрнак бўлгани қувонарли ҳолдир.

Хабарингиз бор, кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган эди. Жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Бугун, ушбу қарор ижроси юзасидан тизимда узоқ йиллар меҳнат қилаётган, кўплаб ёшларга устоз бўлган фахрий шифокорлар билан учрашув ташкил этилди.

Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида ўтказилган маросимда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул вакиллари, соҳа ходимлари, шифокорлар ва ҳамширалар иштирок этишди.

Тадбирда фахрийларнинг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллиги эътироф этилди. Устозларнинг бой тажрибалари ёшларга ўрнак сифатида тилга олинди.

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг даволаш-профилактика, соғломлаштириш ишларини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси Камолжон Қорабаев II-даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланган эди. Маросимда ана шу мукофот ўз эгасига тантанали равишда топширилди. Орден ҳамда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамаджонов шахсан ўзи Камолжон Қорабаевнинг кўкрагига тақиб қўйди.

Шундан сўнг фахрийлардан бир гуруҳи бошқарма ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилоят Кенгаши эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бугунги кунда инсон манфаатларини олий ўринга қўйиш ҳамда кексалар дуосини олиш ҳар биримиз учун катта бахт. Шундай экан кексаларимиз доимо бизнинг эътиборимизда бўлиб қолаверади.

Соғлиқни сақлаш тизимида “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари қизғин давом этмоқда


        Ушбу ижтимоий-маърифий лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда тегишли мажлис баёнига асосан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ҳафталик доирасида кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, саломатлигига эътиборни кучайтириш борасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

          Жумладан, Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига карашли 1-сон оилавий поликлиникаси томонидан “Арабхона  МФЙ” худудида  истиқомат қилувчи  158  нафар кексалар,  8-сон оилавий поликлиникаси  томонидан “Кавола Махмуд МФЙ”  худудида яшовчи  394 нафар нуронийлар, 3-оилавий поликлиникага карашли “Ўзбакон” филиалида эса 60 ёшдан юқори аҳолини туман мутахассислари кўмагидаги чукурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил килинди. Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Денав” аҳоли пунктидаги 49-50-сонли оилавий поликлиникалар томонидан   60 ёшдан ошган аҳолининг тиббий кўриги амалга оширилди. Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшмаси  томонидан кекса ёшдаги тиббиёт ходимлари учун «Етти пир» зиёратгоҳига саёҳат ташкил қилинди. «Бухоро Дори-Дармон» масъулияти чекланган жамияти томонидан 178 нафар кексаларга дори-дармон аптечкалари тарқатилди. Бухоро вилоят Диагностика маркази томонидан туманларда яшовчи 118 нафар кекса нуронийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғликларини тиклаш чоралари кўрилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Бу каби ижтимоий-маърифий лойиҳалар ёши улуғ инсонлар мамлакатимизда доимо эътибор ва эъзозда эканини яна бир бор тасдиқлайди.

 Л.Баракаева

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари

касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши мутахассиси

 

Print Friendly, PDF & Email