Тармоқ Республика Кенгашининг раисининг ёшлар билан очиқ мулоқоти

2021 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил 11 февраль куни ЯФ-16/181-сонли хати билан ижро йўналтирилган тармоқ касаба уюшмалари раисларининг ҳар ойда бир маротаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар билан очиқ мулоқоти Zoom дастури орқали онлайн тарзда Андижон Давлат тиббиёт институтининг битирувчи курслардаги талабалари ва институтда ишлаётган ёш мутахассислар иштирок этдилар. 

Унда олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга қабул қилинишда юзага келиши мумкин бўлган муаммомлар, битирувчилар учун амалдаги жамоа шартномаларида яратилган қўшимча имтиёз ва кафолатлар, шунинг «Устоз-шогирт» тизими ҳақида батафсил маълумот берилди ва мулоқот иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email