Конституцияни ўрганиш – фуқаролик бурчимиз

2021 йилнинг 6-7 декабрь кунлари “8 декабрь – Конституция куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан Хўжайли туман ва Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаларида тиббиёт ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
29 йиллигига бағишланган семинар йиғилишлар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг асосий принциплари, унда белгиланган давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги маълумотлар соҳа ходимлари эътиборига ҳавола қилинди.

Йиғилишда соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, шу жумладан меҳнат қонунчилиги юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар олди ва семинар йиғилиш иштирокчилар ўртасида баҳс-мунозараларга бой бўлган давра суҳбатига айланиб кетди.

Шунингдек, семинар йиғилишини Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси в.в.б. бошлиғи Н.Сапаев, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Тариховлар олиб борди ва ўз навбатида уларнинг ҳам ҳуқуқ соҳасидаги саволларига жавоблар берилди.

Семинар якунида соҳа ходимларига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг “8 декабрь – Конституция куни” муносабати билан байрам табриклари етказилди.

   

Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича

меҳнат ҳуқуқ  инспектори

З.Д.Даулетов

Print Friendly, PDF & Email