Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Ўзбекистон ёшлар форуми – 2021” ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” ги 208-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури тармоқ касаба уюшмасининг қуйи бўғиндаги ташкилотларига ижро учун юборилган бўлиб, дастурнинг тегишли бандлари бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жумладан мазкур дастурининг 1-бандида кўрсатилган “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида мулоқотлар ўтказиш” бандининг ижроси бўйича барча ҳудудларда асосий Қомусимиз ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Констутициясига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда ҳудудий Адлия бошқармаси масъул ходимлари, муассасалар ҳуқуқшунослари ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг ҳудудий меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ўзларининг маърузалари билан иштирок этиб, Конституциямиз қабул қилинишининг қискача тарихи, унинг моҳияти ва кундалик ҳаётимиздаги ўрни ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот бердилар.
Шунингдек, дастурнинг айни бандидан ўрин олган “Конституция – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг муҳим пойдевори” шиори остидаги лойиҳани амалга ошириш мақсадида ҳудудлардаги тармоққа қарашли бўлган тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ фаол ходимларни мустақиллик даврида барпо этилган иншоотлар ва бугунги кундаги бунёдкорлик ишлари, шунингдек замонавий архитектура соҳасидаги ютуқлар билан яқиндан таништириш учун Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2019-2021 йилларга тузилган Тармоқ Келишувининг 10-10 бандига асосан тармоқ ходимлари, айниқса ёшларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, ўзбек замонавий эстрада юлдузлари билан яқиндан таништириш мақсадида тармоқ касаба уюшмасининг ҳудудий кенгашлари томонидан ҳар бир ҳудуддан 100-150 нафар ходим учун Тошкент шаҳридаги Оқсарой, “Iсe City” муз саройи, “Tashkent City” мажмуаларига туристик саёҳат ташкил этилди ва пойтахтдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ООО “Bravo music” ташкилоти томонидан уюштирилган “7 юлдуз” номли гала-концертга ташрифи ташкил этилди.
Бундан ташқари дастурнинг 4-бандидан ўрин олган “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланганлар саломатлигини яхшилашга қаратилган “Мен донорман” ҳайрия қон топшириш акцияси барча ҳудудларда юқори савияда ташкил қилинди. Унда бир гуруҳ кўнгилли касаба уюшмаси фаоллари ва тиббиёт ходимлари ҳайрия қон топшириш акциясига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Дастурнинг “Ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш, кексалар ҳолидан хабар олиш мақсадида “Эътибордагилар” лойиҳаси” ҳам кенг миқёсда амалга оширилди. Мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори билан ҳар йили октябр ойининг биринчи хафтаси «Кексалар хафталиги» этиб белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 16-сентябрдаги 158-сонли мажлис баёни билан 4-10 октябр кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат эхтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ташкил этилди.
Мазкур ҳафталик доирасида Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритиб нафақага чиққан фахрийлар ва кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилиб, улар учун малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Шунингдек фахрийлар ўртасида спортнинг “шашка”, “шахмат” турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди ва ғолиб иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.