Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдан ташқари V Мажлиси бўлиб ўтди

2021 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдан ташқари V Мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда ташкилий масала кўрилди.
Сўнгги йилларда тизимда нодавлат ташкилотларни касаба уюшмаси аъзолигига олиш долзарб масалага айланганлиги, соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиши, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишини олдинин олиш каби устувор йўналишларда Республика Кенгаши аппаратида қўшимча равишда раис ўринбосари лавозимини жорий этиш эҳтиёжини юзага келтирди. Шу муносабат билан мазкур лавозимга лойиқ ҳисобланган бир нечта номзодлар ичидан тиббиёт фанлари номзоди, шу кунга қадар Тошкент Шаҳар Перинатал маркази ташкилий-услубий бўлим мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган, кўп йиллар давомида бошқарув тизимида ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида хизмат қилиб келаётган Касимов Адхам Каримович номзоди тавсия этилди. Тавсия этилган номзод Мажлис аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Барча касаба уюшма фаоллари ва соҳа ходимлари номидан А.Касимовни янги тайинлов билан табриклаймиз ҳамда ишларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Print Friendly, PDF & Email