Тармоқ касаба уюшмаси тафтиш комиссияси аъзолари ва ҳудудий кенгашлар бухгалтерлари учун ўқув-семинари ташкил қилинди

Жорий йилнинг 23-25 февраль кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси малака ошириш институти биносида Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тармоқ касаба уюшмаси тафтиш комиссияси аъзолари ва ҳудудий кенгашлар бухгалтерлари учун ўқув-семинари ташкил қилинди. 

Унда тармоқ касаба уюшмаси тафтиш комиссияси аъзолари ва ҳудудий кенгашлар бухгалтерлари учун Республика Кенгашининг бош мутахассислари томонидан меҳнат қонунчилиги ҳамда касаба уюшмаси фаолиятига оид ўзгаришлар ва амалда қўлланиладиган замонавий ёндашувларга асосланган махсус режага мувофиқ интерфаол тарзда ўқув-семинари ташкил этилди. Ҳудудларда фаолият юритаётган бухгалтер ва тафтиш комиссиси аъзолари ўз билим ва кўникмаларини мунтазам янгилаб бориши —  касаба уюшмасининг асосий вазифаси ҳисобланган соҳада меҳнат қилаётган аъзолар манфаатини ҳимоя қилиш, тизимни янада такомиллаштиришга ўз ҳиссаларини қўшишига ишонч билдирамиз.

Print Friendly, PDF & Email