Республика Кенгашининг VI Мажлиси ва 5-ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг VI Мажлиси ҳамда 5-ижроия қўмита йиғилиши 2022 йилнинг 18 февраль куни ўтказилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

Мажлис куни тартибидан қуйидагилар ўрин олган:

  1. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида.

Маърузачи: Ф.Ханапияев – Республика Кенгаши раиси

2. Ташкилий масала:

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Кенгаш ижроия қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Маърузачи: Ф.Ханапияев – Республика Кенгаши раиси

Шунингдек Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  5-ижроия қўмитаси йиғилишида кўриладиган масалалар қуйидагилардан иборат:

  1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли-тадбирлар режасининг 2021 йилда бажарилиши тўғрисида.

Ахборотчи: Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г.Тохтаева

  1. Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш натижалари тўғрисида

Ахборотчи: Республика Кенгаши бош бухгалтери А.Кадиров

  1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаситизимидаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи тўғрисида.

Ахборотчи: Республика Кенгаши бош меҳнат ҳуқуқ инспектори О.Адилов

  1. Хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун корхона, ташкилот ва муассасаларда ташкил этилаётган иш ўринларида меҳнат шароитлари яратилиши ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида.

Ахборотчи: Республика Кенгаши бош мутахассиси Н.Турсунбоев

  1. Бошқа масалалар.
Print Friendly, PDF & Email