Республика Кенгашининг VI Мажлиси ва 5-ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси малака ошириш институтида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг VI Мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис куни тартибидан қуйидагиларни ўз ичига олди:

  1. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида.

Маърузачи: Ф.Ханапияев – Республика Кенгаши раиси

Мажлис кун тартибидан ўрин олган биринчи масала юзасидан Республика Кенгаши раиси ўз маърузаси билан иштирок этиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ҳақида ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Мажли кун тартибюидан ўрин олган ташкилий масала кўриб чиқилди:

Масала Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Кенгаш ижроия қўмитаси таркибига ўзгартириш киритишга бағишланди.

Мазкур масала юзасидан Республика Кенгаши раиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимларикасаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Кенгаш ижроия қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттирди:

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Уставининг 5.3.1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Мажлиси қарор қилади:

1. Андижон вилояти Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Якубов Хушнудбек Ибрагимович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Кенгаш ижроия қўмитаси аъзолигидан чиқарилсин.

2. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят ташкилотларининг бирлашган қўмитаси раиси Шахриев Фаррух Фарход ўғли, “Ўзбекистонда Соғлиқни  сақлаш — Здравоохранение Узбекистана” газетаси касаба уюшмаси қўмитаси раисиЖалилов Жасур Арипович, Тошкент вилояти Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмедов Рустам Лутфуллаевич ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят ташкилотларининг бирлашган қўмитаси раиси Аминова Гулханим Шихназаровна бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Республика Кенгаши аъзолигидан чиқарилсин.

3. Андижон вилояти Мархамат туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобчиси Исроилов Илхом Иномжонович, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Саманова Ойбуви Арзиевна, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Адамбаева Дилфуза Кадамбаевна ва Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Жуманов Нурла Юлдашович Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоси этиб сайлансин.

Мажлисда Тармоқ касаба уюшмаси Жиззах вилояти кенгаши раиси М.Якубов, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Г.Маденова, тармоқ касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти кенгаши раиси Д.Тўхтаева, тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши раиси А.Мамадалиев, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Шаимқулова қуйидагилар сўзга чиқдилар. Жумладан Тошкент фармацевтика институти касаба уюшмаси  қўмитаси раиси К.Исмаилов сўзга чиқиб, бугунги кунда тизимда амалга оширилаётган ишла ҳақида тўхталиб ўтди: 

«Ҳаммангизга маълумки, бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий топтириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасидаги кенг кўламли ислохотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, сўнгги беш йилда сиёсий-ижтимоий, иқтисодий муносабатларнинг мазмун-моҳияти, жамиятимиз қиёфаси бутунлай ўзгарди.

Энг муҳими, ана шу ижобий ўзгаришлар юртдошларимиз ҳаётида ўз ифодасини топмоқда. Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имкониятлар очиб бериш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса  авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга мухтож инсонларга доимий эътибор ва ғамҳўрлик кўрсатишга қаратилган дастурлар самараси нафақат мамлакатимиз, балки халқаро хамжамияти томонидан ҳам эътироф этилаётгани буни яққол мисолидир.

Ўзбекистоннинг барча соҳаларини жадал ривожланиб боришида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси, уни амалга ошириш доирасида ҳар йили қабул қилиниб, ҳамда амалга оширилиб келинаётган давлат дастурлари алоҳида аҳамият касб этаётганини такидлаш лозим.

Хотирамизда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни парламентга мурожаат билан чиқиш қилиб, 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиган эдилар.

«Ҳар қандай жамият тараққиётида ҳал қилувчи ролни ушбу жамиятнинг келажаги боғлиқ бўлган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол ривожланиши ўйнайди. Шунинг учун ислоҳотларимизни кенгайтириш ва самарадорлигини янада ошириш масалаларида биз замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган ғайратли, ташаббускор, ҳар томонлама ривожланган ёшларимизни ўзимизга таянч деб биламиз», деган эдид муҳтарам юрт бошимиз.

Қисқа даврда ичида Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида 100 дан ортиқ қонун қабул қилинди, Президентимизнинг икки минг икки юздан дан зиёд фармон ва  қарорлари, ҳукумат қарорлари ва “Йўл ҳариталари” имзоланди.

Энг яхши амалиётлар, илғор тажриба ва таклифлар миллий ҳукуқ тизимини такомиллаштириш имконини бермоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ўз нуткида шарқ донишмандлари сўзларига карата шундай деганлар:  “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!”

Тошкент фармацевтика институти маъмурияти Иш берувчи сифатида ва институт Касаба уюшма қўмитаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича барча тадбирлар Жамоа шартномаси асосида олиб борилган.

Жумладан, Тошкент фармацевтика институтида хам бугун олий таълим тизими олдига қўйилган вазифаларни ижросини таъминлаш, республика иқтисодиётида етакчилар қаторида бўлган фармацевтика соҳасига юқори малакали кадрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларга, ишчи хизматчиларга қулай меҳнат шароитларини яратиш ва талаба ёшларга рақобатдош билимларни бериш ҳамда  кўникмаларини шакллантириш борасида маълум ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йил давомида профессор-ўқитувчилар ва талабаларга қулай меҳнат ва сифатли таълим олишларига шароитларни яратиш мақсадида ўқув бинолари. лабораториялар, талабалар турар жойларини капитал ва жорий таъмирлаш учун 34425,4 млн.сўм,дезинфекция ишларига 15900, минг сўм, маҳсус кийим кечак сотиб олишга 31800,0 минг сўм, ишчи хизматчиларни мажбурий суғурталаш ишларига 19200,0 минг сўм, иш ўринларини меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши тўғрисида ўтказилган аттестация ишларига 10300,0 минг сўм, меҳнат хавфсизлигини бўйича мутахассисни ўқитиш ва малака ошириш ишларига 15000,0 минг сўм сарфланган.

Ҳисобот даврида касаба уюшма қўмитасини сай-харакатлари натижасида иш берувчи томонидан меҳнат муҳофазасига жами 34066,0 млн. сўм сарфланди, бу дегани хар бир касаба уюшмаси аъзосига (4000) ўртача 8516,7 минг сўмдан тўғри келади.

Институт касаба уюшмаси қўмитаси хам ҳисобот даврида ўз маблағлари ҳисобидан институтда меҳнат қилиб келаётган профессор-ўқитувчилар, ишчи хизматчилар ва талабаларни моддий манфаатдорлигини ошириш, турмуш шароитларини яхшилаш, ишдан бўш вақтлари мазмунли ўтказиш, соғлиқларини тиклаш ва мароқли дам олишларини ташкил қилишбилан боғлиқ бир қанча ижобий ишларни амалга оширган.

Жумладан, соғломлаштириш мақсадида 2021 йилда 22 та касаба уюшма Федерациясининг санаторияларига 56,0 млн сўмлик йўлланмалар ҳарид қилиниб талабгорларга етказилган.

Профессор-ўқитувчи ва ишчи хизматчиларнинг фазанларига ёзги дам олиш масканларида вақтларини мазмунли ўтказишлари учун11 та 23,4 млн. сўмга йўлланмалар олинган.

Ҳисоб даврида кам таъминланган 96 та ходимга 94,2 млн. сўм моддий ёрдан кўрсатилган, шу жумладан касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобидан 21 та ходимга 17,8 млн.сўмни ташкил қилди.

Талабалар музейларга ташриф буюришлари учун 1870 та 8,162 минг сўмликчипта харид қилинди, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни маъданий хордиқ чиқаришлари учун театрларга 83,540 минг сўмга 5348 та чипда, Янги йил байрамига 8500,0 минг сўмга 250 чипта олиниб, тарқатилди.

Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан 40 та устозга 7000, 0 минг сўмга, юбилей саналари муносабати билан 5 та 2284,0 минг сўмга қиммат бахо совғалар тақдим этилди.

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳларибилан танишиш мақсадида 66 та профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлардан иборат гуруҳларга саёҳат ташкил қилинди. Шу жумладан Самарқандга кам таъминланган 38 та ишчилар гуруҳининг саёҳат харажатлари тўлиқ касаба уюшмаси ҳисобидан қоплаб берилди.

2022 йил Ўзбекистонда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.

Бу ном албатта барчамизни олдимизда улкан вазифаларни қўймоқда. Уларни бажариш учун биз касаба уюшма бошланғич ташкилотлардан катта куч ғайрат, ақил зақоват, моҳир ташкилотчи бўлишни талаб қилади.»

Шунингдек шу куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  5-ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди ва унда қуйидаги масалалар  кўрилди:

  1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли-тадбирлар режасининг 2021 йилда бажарилиши тўғрисида.

Ахборотчи: Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г.Тохтаева

  1. Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш натижалари тўғрисида

Ахборотчи: Республика Кенгаши бош бухгалтери А.Кадиров

  1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаситизимидаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи тўғрисида.

Ахборотчи: Республика Кенгаши бош меҳнат ҳуқуқ инспектори О.Адилов

  1. Хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун корхона, ташкилот ва муассасаларда ташкил этилаётган иш ўринларида меҳнат шароитлари яратилиши ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида.

Ахборотчи: Республика Кенгаши бош мутахассиси Н.Турсунбоев

  1. Бошқа масалалар.
Print Friendly, PDF & Email