Ҳукуматимиз томонидан илгари сурилаётган барча соҳадаги ислоҳотларни изчил амалга оширишга, Ватанимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга, соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўзи нинг муносиб ҳиссасини қушиб келаётган фаол хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни эъзозлаш, рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини эъзозлаш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан касаба уюшмаси фахрийларига эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек байрам муносабати билан тармоқда фаол меҳнат килиб келаётган 3 нафар ходимга соғликларини мустахкамлаш учун санаторийларга бепул йулланмалар тақдим этилди.