Наманганда аёллар ўртасида спорт тадбирларига старт берилди

Бугун баҳорнинг илк кунида Наманган вилояти Давлатобод тумани марказий шифохонаси ҳамда 1-шаҳар шифохонасида ўзгача кўтаринки кайфиятда яқинлашиб келаётган 8 март — Халқаро хотин-кизлар байрами муносабати билан аёллар ўртасида спортнинг арқон тортиш, югуриш, арғимчоқда сакраш, шахмат, шашка ва стол тенниси каби турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Мазкур спорт тадбирлари Наманган вилоятидаги барча соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият юритаётган аёллар ўртасида 3-10 март кунлари ўтказилиши белгиланган.

Print Friendly, PDF & Email