Япония Халқаро Меҳнат ташкилоти (JILAF) таклифига асосан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Ш.Қурбонов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент шаҳри б ўйича масъул ташкилотчиси Г.Тошпўлатова, Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири К.Атабоевлар 2018 йил август ойида икки хафта давомида Токио шаҳридаги Япония Халқаро Меҳнат ташкилоти (JILAF) ўқув марказида ўтказилган ўқув семинарида иштирок этиб қайтдилар.
Айтиш мумкинки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг мазкур ташкилот билан алоқалари яхши йўлга қўйилган. Охирги 5 йил давомида Ўзбекистон вакилларидан 7 нафари ўз малакасини ошириб қайтганлар. Бу гал хам вакилларимиз Япония Халқаро Меҳнат ташкилоти (JILAF) ўқув марказида тингловчилар Японияда меҳнат муносабатлари, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хамда давлат сиёсатида касаба уюшмаларининг тутган ўрни, ишчи-ходимлар, айниқса ёлланма ишчиларни касаба уюшмасига жалб этиш асослари, касаба уюшмаси аъзолари ўртасида ўзаро қўллаб-қувватлаш принципларига бағишланган мавзуларда семинар машғулотларида иштирок этиб, Япониянинг энг йирик касаба уюшмаси хисобланадиган “RENGO” фаолияти хамда унинг бошланғич ташкилоти бўлган “PANASONIС” компанияси касаба уюшмаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, Япония соғлиқни сақлаш ва меҳнат вазирлигида бўлиб, мамлакатда меҳнат муносабатлари, иш берувчиларнинг ходимларни ижтимоий-иқтисодий химоялаш борасидаги позицияси билан, Миэ префектураси касаба уюшмаси маслаҳат кенгашида худудий касаба уюшма ташкилотларининг фаолияти билан хамда улардаги Ёшлар билан ишлаш маркази ва унда ташкил этилган Ёшларни меҳнатга тайёрлаш ва психологик кўмак хонаси фаолияти билан яқиндан танишиб қайтдилар.