Шифокорлар ўртасидаги футбол бўйича 1-Республика турнири муваффақиятли якунланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2018 йилнинг 2-ярим йиллиги учун тасдиқланган иш режасига асосан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма қарори ҳамда турнирнинг Низом-регламенти асосида Республикамиздаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шифокорлар ўртасида миллионлар ўйини бўлган футболни оммалаштириш, Республикамиз шифокорлар терма жамоаси таркибига янги иқтидорли футбол ўйинчиларини танлаб олиш, жалб этиш ва терма жамоа таркибини қайтадан шакллантириш, 2019 йилнинг 1-чорагида Тошкентда Ҳамдўстлик давлатлари, Европа ва Осиё давлатлари шифокорлари жамоалари ўртасида футбол бўйича “Ҳамдўстлик кубоги” турнири ҳамда 2019 йилнинг 3-чорагида Мексиканинг Канкун шаҳрида ўтказиладиган шифокорлар жамоалари ўртасида ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистон шифокорлар терма жамоасини шакллантириш ҳамда мазкур турнирларда терма жамоанинг муваффаққиятли иштирокини таъминлаш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича Республика шифокорлар терма жамоалари ўртасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги учун 1-Республика турнири ташкил этилди.

Турнир 2 босқичда (ҳудудий ва Республика) ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, турнирнинг 1-босқич Тошкент шаҳар тури жорий йилнинг 8-9 ва 15-16 сентябр кунлари спортнинг мини-футбол тури бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси унитар корхонасига қарашли футбол майдонларида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган жами 226 та иштирокчидан иборат бўлган 15 та жамоа ўзаро беллашишидан бошланди. Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг мажлислар залида турнирнинг қуръа ташлаш маросими ўтказилди ва жамоалар гуруҳлардан ўрин олдилар. Турнирнинг Тошкент шаҳар босқичида жами 226 та иштирокчидан иборат бўлган 15 та жамоа ўзаро беллашди ва 4 кун давом этган мусобақаларда фахрли 3-ўринни “Нажод шифо” МЧЖ нинг “Нажод-шифо” жамоаси, фахрли 2-ўринни Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий марказининг “РСЦХ-2” жамоаси ва фахрли 1-ўринни ҳудди шу марказнинг “РСЦХ” футбол жамоалари қўлга киритдилар. Ғолиб бўлган жамоалар Ўзбекистон футбол ассоциациясининг кубок ва медаллари билан тақдирландилар. Шунингдек ушбу босқич ўйинларида жонбозлик кўрсатган ўйинчилар учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан бир қанча номинациялар (“Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ярим ҳимоячи”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши хужумчи”, “Энг яхши тўпурар” ва “Энг яхши фахрий”) эълон қилинган бўлиб, ушбу номинацияларда ғолиб бўлган иштирокчилар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2018 йилнинг 22-23 ва 29-30 сентябрь кунлари Республиканинг қолган барча ҳудудларида ҳудди шу тарздамусобақалар ташкил этилиб, иштирокчилар орасидан энг иқтидорли футболчилар сараланди ва ҳар бир ҳудуддан турнирнинг Республика босқичида вилоят номидан иштирок этадиган терма жамоа шаклланди.

Турнирнинг Республика босқичи Халқаро шифокорлар куни касб байрами муносабати билан жорий йилнинг 10-14 октябр кунлари Самарқанд шаҳридаги “Локомотив” ҳамда Чархин қўрғонидаги “Динамо-2” спорт мажмуаларида ўтказилди.

Самарқанд шаҳрида футбол бўйича Республика шифокорлар терма жамоалари ўртасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги учун 1-Республика турнирининг Республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда меҳнат қилаётган шифокорлар терма жамоаларидан иборат жами 297 та иштирокчилар қатнашишди.


Республика босқичининг очилиш ҳамда қуръа ташлаш маросими Самарқанд шаҳридаги “Asia Samarkand” меҳмонхонаси мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, шаҳар тиббиёт бирлашмалари вакиллари, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари мухбирлари, “Спорт” телеканали мухбирлари, футбол бўйича Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси мураббийлари, Республика Кенгашининг масъул ташкилотчилари, турнирда иштирок этадиган футбол жамоалари сардорлари ва ҳайъат аъзолари иштирокида тантанали равишда ўтказилди.

Республика босқичининг очилиш ҳамда қуръа ташлаш маросими Самарқанд шаҳридаги “Asia Samarkand” меҳмонхонаси мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, шаҳар тиббиёт бирлашмалари вакиллари, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари мухбирлари, “Спорт” телеканали мухбирлари, футбол бўйича Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси мураббийлари, Республика Кенгашининг масъул ташкилотчилари, турнирда иштирок этадиган футбол жамоалари сардорлари ва ҳайъат аъзолари иштирокида тантанали равишда ўтказилди.

Тадбир бошида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов сўзга чиқиб, Республика шифокорлар терма жамоалари ўртасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги учун 1-Республика турнири айнан Самарқанд шаҳрида ўтказилаётганлигидан бахтиёр эканлигини алоҳида эътироф этиб, барча иштирокчиларга ўзининг самимий табрик сўзларини йўллади. Шундан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев сўзга чиқиб, юртимизда спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, миллионлар ўйини бўлмиш футбол ўйинига Давлатимиз томонидан катта эътибор берилаёигани ва бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида сўз юритди ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан мазкур футбол турнири ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиши режалаштирилаётганлигини эълон қилган ҳолда барча иштирокчиларга турнирда омад ва зафарлар тилади.

Сўнгра тадбирнинг асосий қисми – қуръа ташлаш маросими бошланди. Қуръа ташлаш натижаларига кўра жамоалар гуруҳлар бўйича қуйидагича тақсимланди:

Турнир ўйинлари Ўзбекистон Республикаси 1-Президенти И.А.Каримовга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билдириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Шоҳи-Зинда майдонида барпо этилган мақбарага гул қўйиш маросимидан бошланди ва бу тадбир барча иштирокчиларнинг қалбидан чуқур жой эгаллади. Шундан сўнг 11 октябрь куни жамоаларнинг турнирнинг якуний босқичидаги ўйинлари белгиланган футбол майдонларида бошланди. Таассуротларга бой ва жудаям қизиқарли кечган ўйинларда ҳар бир гуруҳдан ғолиблар бирин-кетин аниқланди ва улар ярим-финал босқичига йўлланма олдилар.

Мазкур футбол турнири доирасида жорий йилнинг 13 октябрь куни Самарқанд Давлат тиббиёт институтининг катта анжуманлар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий маркази ўзаро ҳамкорликда Самарқанд Давлат тиббиёт институтида “Тиббиёт ва спортда инновация” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди ва унда Республикамизнинг йирик илмий текшириш институтлари ва етакчи клиникаларининг фан докторлари, магистрлардан иборат бўлган малакали соҳа мутахассислари ўзларининг қизиқарли маърузалари билан иштирок этдилар. Ушбу семинарда ёритилган долзарб тақдимотлар турнирнинг барча иштирокчилари, қолаверса Самарқанд Давлат тиббиёт институтининг талабалари учун бирдек манзур бўлди. Семинар якунида барча иштирокчилар учун махсус сертификат топширилди.

Турнирда Республикамизнинг барча ҳудудларидан иштирокчилар ташриф буюрганини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш мақсадида, ташкилий қўмита томонидан футболчиларнинг ўйинлардан бўш вактларида Самарқанд шаҳридаги тарихий ва диққатга сазовор қадамжоларга зиёратлари ташкил этилди.

Шундай қилиб 14 октябрь куни давом этган шифокорлар жамоалари ўртасидаги футбол бўйича 1-Республика турнирининг ярим-финал босқичига старт берилди ва у Тошкент – Фарғона жамоаларининг 4:3 ва Самарқанд – Наманган жамоаларининг 2:1 ҳисоби билан якунланди.

3-ўрин учун ўтказилган Фарғона – Наманган жамоалари ўртасидаги учрашув 2:0 ҳисоб билан Фарғоналиклар фойдасига ҳал булди.

Самарқанд вилояти ҳамда Тошкент шаҳри жамоалари ўртасидаги 1- ва 2-ўрин учун кетган курашда 0:0 ҳисобда дуранг натижа қайд этилди ва пенальти сериясида 1:4 ҳисобда Тошкентлик футболчиларнинг қўли баланд келди.

Турнирни юқори савияда ташкил этиш, ўйинларда шаффофликни таъминлаш мақсадида барча ўйинлар махсус видео-операторлар томонидан юқори сифатли видеокамералар ёрдамида мухрланиб борилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги учун 1-Республика турнирининг финал босқичида Ўзбекистон футболи тарихида илк маротаба VAR (video assistant referee – ҳакамнинг видео ёрдамчиси) технологияси муваффақиятли қўлланилди. Гап шундаки, Самарқанд вилояти ҳамда Тошкент шаҳри жамоалари ўртасидаги финал ўйинда Тошкент жамоаси футболчиси тўпни бурчакдан оширган вақт, тўп Самарқанд жамоаси дарвозабони қўлига келиб тушади ва дорвозабон уни қўлидан тушириб юборади. Шу пайт ён чизиқ ҳаками томонидан дарвозабонни қўлидан тушиб кетган тўп дарвоза чизиғидан ичкарига ўтди дея таъкидланиб, мазкур гол Тошкентли футболчилар фойдасига ёзиб қўйилди. Бироқ шундан сўнг бахсли вазият юзага келди ва ташкилий қўмита ҳамда назорат-интизом комиссияси аъзолари томонидан видеокамерага мухрланган ёзувни ўрганиб чиқиш қарори қабул қилинди. Ёзув катталаштирилган холда синчиковлик билан ўрганилганда, тўп дарвоза чизиғидан ичкарида эмас, аксинча ташқарида бўлгани аниқланди ва гол бекор қилинди.

Шу тариқа Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги учун 1-Республика турнири қуйидагича якунланди:

1-ўрин Тошкент шаҳрининг “Lance-A-lot”  жамоаси

2-ўрин Самарқанд вилоятининг “Medical” жамоаси

3-ўрин Фарғона вилоятининг “Фарғона” жамоаси

Ташкилий қўмита томонидан турнир ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Ширин” кафесида турнирнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва барча иштирокчиларга кубоклар, турнирнинг логотипи туширилган ғолиблик медаллари, фахрий ёрлиқлар, вимпеллар ва эсдалик совғалари топширилди. Турнирнинг якуний босқич ўйинларида алоҳида жонбозлик кўрсатган ўйинчилар учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ярим ҳимоячи”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши хужумчи”, “Энг яхши тўпурар”, “Энг ҳалол ўйинчи” ва “Энг яхши фахрий” номинациялари эълон қилинган бўлиб ҳакамлар ҳайяти ҳамда ташкилий қўмита қарорига асосан ҳар бир номинация бўйича 3 тадан жами 21 та ўйинчига махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шу тариқа футбол бўйича шифокорлар ўртасидаги 1-Республика турнири муваффақиятли якунланди ва барча иштирокчилар юқори кайфият билан уйларига жўнаб кетдилар.

Соғлом турмуш тарзи, рухиятга қувват берувчи саёҳат билан уйғунлашган турнир барча иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email