ХМТ меҳнаткашлар фаолияти бўйича сектори Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюросининг 2024 йилги иш режасига асосан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Халқаро Меҳнат ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича сектори Шарқий Европа ва Марказий Осиё бюросининг 2024 йилги иш режасига асосан жорий йилнинг 10-11 май кунлари Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида Тожикистон, Ўзбекистон, Мўғилистон ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш ходимлари тармоқ касаба уюшмалари вакиллари иштирокида “Тиббиёт ходимлари учун зўравонлик ва таъқиблардан холи муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилишини таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимида салбий жисмоний, ижтимоий, кимёвий, биологик омиллари ва психоэмоционал стресс ва касбий зўриқишларни олдини олишда касаба уюшмалари ролини кучайтириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email