Қирғизистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Ўзбекистонга ташрифи

2018 йилининг 22 май куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш ходимлари Халқаро конфедерациясининг IX Съезди якунида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши ўртасида 2018-2021 йиллар учун ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Мазкур Меморандум доирасида икки мамлакат тармоқ касаба уюшмалари ўртасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилинишининг икки давлат қонунчилиги доирасида самарадорлигини ошириш, касаба уюшмалари ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳккамлаш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида икки томонлама музокараларнинг олиб борилиши режалаштирилиб, жорий йилнинг 17-21 сентябрь кунлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегацияси Қирғизистон Республикасига ташриф буюрди ва  Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши, вилоятлар кенгашлари ва бошланғич ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Жорий йилнинг 1 — 5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегациясининг ташрифи амалага оширилиб, бунда делегация аъзоларининг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси аппарати ходимлари билан учрашуви, имзоланган Меморандум доирасида белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг фаолияти билан яқиндан танишуви амалга оширилди.

Қолаверса делегация аъзолари учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор  Мустақиллик даврида барпо этилган иншоотлар ва Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, диққатга сазовор қадамжолари (Имом ал Бухорий зиёратгоҳи, “Гўри Амир” мақбараси, “Регистон” ансамбли, “Шоҳи-зинда” мажмуаси, “Ҳазрати Хизр” масжиди, “Дониёр Пайғамбар” мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Сиёб бозори) бўйлаб саёхати уюштирилди.

 

 

Қирғизистонлик меҳмонлар миллий урф-одатларимиз, тарихий обидаларимиз, пойтахтимизда янги барпо этилаётган иншоотлар, миллий таомларимиздан бахраманд бўлдилар ва улкан таассуротлар билан Қирғизистон Республикасига қайтдилар.

Print Friendly, PDF & Email