2019 йилнинг 26 март куни Белоруссия соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Қўмитаси раисининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат тармоқ касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорлик ва англашув Меморандуми янги муддатга (2019-2021 йиллар учун) имзоланди.
Мазкур учрашув пойтахтимизда ўтказилаётган шифокорлар ўртасидаги “Doctors Community Cup – Tashkent-2019” Халқаро футбол турнири доирасида ўтказилди.
Музокаралар давомида бугунги кундаги соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, кейинги йиллар учун истиқболли режалар, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси, ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва ёшлар масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув сўнггида ҳар иккала Давлат тармоқ касаба уюшмаларининг чоп этган қўлланмалари ва эсдалик совғалари анъанавий тарзда топширилди.