2019 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ва тармоқ тизимидаги корхоналарида меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарор имзоланган.
Ушбу қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан жорий йилнинг 28 май куни Тошкент Давлат стоматология институтида танловнинг “Ортопедия стоматология техниги” номинацияси бўйича Республика босқичи муваффақиятли якунланди. Республика миқёсида ўтказилган ушбу танловда жами 52 киши иштирок этди.
Танловнинг Республика босқичида тиббиёт муассаларида фаолият юритаётган ҳамда тиббиёт коллежларида тахсил олаётган ҳудудий босқичда 1-ўринни эгаллаган ёш ишчи касб эгаларидан 14 нафари иштирок этди.
Танловнинг дастлабки босқичиназарий қисмдан иборат бўлди. Бунда иштирокчилар ўзлари танлаган билетлар бўйича берилган саволларга жавоб бердилар
Танловда 5 нафар соҳа мутахассислари ҳакамлик қилдилар. Улар Усмонов Фарход Комиожонович — Тошкент давлат стоматология институти факультет ортопедик стоматология кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди, Тўлаганов Жамшид Шавкатович — Тошкент давлат стоматология институти факультет ортопедик стоматология кафедраси ассистенти, Рахимов Бахтиёржон Гафурджанович — Тошкент давлат стоматология институти факультет ортопедик стоматология кафедраси ассистенти, Сагдиев Мирусмон Мирғофурович — Тошкент давлат стоматология институти факультет ортопедик стоматология кафедраси ишлаб чиқариш таълим устаси ҳамда Эрназарова Феруза Алимджановна — Тошкент давлат стоматология институти факультет ортопедик стоматология кафедраси ишлаб чиқариш таълим усталари бўлдилар.
Сўнгра барча иштирокчиларга бир хил амалий амалий маўғулотларни бажариш вазифаси юклатилди ва уларнинг барчаси берилган вақт мобайнида топшириқни бажардилар.
Танловнинг ҳар бир босқичида малакали мутахассислар назорат қилиб, иштирокчиларнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатларини холисона бахолаб бордилар.
Танловнинг Республика босқичини ўтказиш бўйича Республика Ишчи гуруҳи йиғилишининг натижавий хулосаларига кўра:
I -ўрин соҳиби – Фарғона вилояти Бешариқ тумани тўлиқ ҳўжалик ҳисобидаги стоматология бўлими, Умаралиев Давлатжон Диёржон ўғли;
II-ўрин соҳиби – Тошкент давлат стоматология институти ортопедик стоматология поликлиникаси тиш техниги; Набихонов Носирхон Нодирхон ўғли;
III-ўрин соҳиби – Наманган 2-тиббиёт коллежи стоматология бўлими ўқувчиси Мухаммадносиров Қудратулло Жахонгир ўғли бўлдилар.
Танлов ғолиб ва иштирокчилари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарход Ханапияев томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирга таклиф қилинган 14 нафар иштирокчилар ҳамда тадбирда қатнашган Тошкент давлат стоматология институти талабалари ва раҳбарият ўртасида “Очиқ мулоқот” тарзида давра суҳбати бўлиб ўтди. Қизғин мунозараларга бой бўлган учрашувда ёшлар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, шу ўринда ўзининг таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.