Ҳукуматимиз томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» да амалга оширишга оид Давлат дастури қабул қилинган бўлиб, ҳозирда мазкур дастурнинг Ёшлар сиёсатига оид бандларини бажариш борасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоққа қарашли бўлган олий ўқув юртларида тахсил олаётган талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли таълим олиши, талабалар турар жойларида муносиб шароитларда истиқомат қилишлари, ўқишдан ташқари вақтларда маданий хордиқ чиқаришлари учун йил бошида режалаштирилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тузилган Тармоқ келишувининг Ёшларга оид бандларини бажариш мақсадида жорий йилнинг 10 август куни Тошкент тиббиёт Академияси талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар учун тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳомийлигида 10 дона катта ҳажмли музлатгич ҳамда 10 дона LED телевизорлари тақдим этилди.