Фарғона вилоят онкология ва радиология диспансерида Республикамиз Мустақилигининг 28-йиллигига багишлаб «Спорт — саломатлик гарови» шиори остида тиббиёт ходимларини соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг, шу жумладан ходимларнинг спортнинг оммавий турларига қизиқишларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 26 август куни футбол, воллейбол майдонлари ишга туширилиб, соха ходимлари учун фойдаланишга топширилди.