Фарғонада ўқув семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 23-24 август кунлари Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси аппарати ходимдлари ва ҳисобчилари томонидан 19 та шахар ва туманлардаги бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам берилди. Бунда касаба уюшма фаоллари ва бошланғич ташкилот раислари учун ўқув семинари ташкил этилиб, 10 ва 40 фоизли аъзолик бадаллари бўйича мунозаралар олиб борилди. Ўқув семинарни тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош бухгалтери А.Кодиров, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Э.Нуралиевлар олиб бордилар. Семинар қизғин бахс-мунозараларга бой бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email