Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Халқаро Конфедерацияси Ижроия қўмитаси йиғилишида иштирок этди

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Халқаро Конфедерацияси Ижроия қўмитасининг 2019 йилги асосий тадбирлар режасига асосан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев Ижроия қўмита йиғилишида иштирок этиш учун жорий йилнинг 14-18 октябр кунлари Москва шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Хизмат сафари давомида 14 октябр куни Республика кенгаши раисининг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Халқаро Конфедерацияси (МКПРЗ) Президенти – Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси раиси М.М.Кузьменко билан Конфедерация Ижроия қўмитаси Бош сектератари — Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси раиси ўринбосари Г.А.Шербаков, Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси раиси ўринбосари М.М.Андрочников, Конфедерация Ижроия қўмитаси котиби Л.А.Богданова, Жамоат хизмати ходимлари Интернационали (тармоқ глобал касаба уюшма бирлашмаси)Европа Федерацияси (ЕФПОО) Россия ва Марказий Осиё давлатлари бўйича субрегионал бюроси котиби О.В.Жанкевич иштирокидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида:

  1. 15 октябр куни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Халқаро Конфедерацияси (МКПРЗ) Ижроия қўмитаси аъзолари иштирокидаги семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси раисининг “Социальное партнерство в сфере повышения квалификации работодателей и профлидеров по трудовым вопросам – практика работы Отраслевого Профсоюза Узбекистана” мавсусидаги маърузаси ва семинарга Ўзбекистон тармоқ касаба уюшмасининг тайёргарлиги масаласи;
  2. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Халқаро Конфедерацияси билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ўртасида 2012 йилда имзоланган Келишувга тегишли ўзгартириш киритиш ва Келишувнинг янги матнини имзолаш масаласи;
  3. Ўзбекистон тармоқ касаба уюшмасининг Жамоат хизмати ходимлари Интернационали (тармоқ глобал касаба уюшма бирлашмаси) Европа Федерацияси (ЕФПОО) га аъзоликка кириш учун ариза топшириш масалалари муҳокама қилинди.

15 октябр куни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Халқаро Конфедерацияси (МКПРЗ) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш сўнггида Ижроия қўмита аъзолари ва таклиф этилганлар иштирокидаги семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси раисининг “Социальное партнерство в сфере повышения квалификации работодателей и профлидеров по трудовым вопросам – практика работы Отраслевого Профсоюза Узбекистана” мавзусидаги маърузаси тингланди. Маъруза давомида бу хақда олдиндан тайёрланган видеоролик намойиш этилди, тайёрланган барча тарқатма материаллари тарқатилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг бу соҳада амалга оширган ишлари иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.

 

Семинар якунида тантанали равишда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Халқаро Конфедерацияси билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ўртасида янги форматдаги ўзаро Хамкорлик келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

16 октябр куни Жамоат хизмати ходимлари Интернационали (тармоқ глобал касаба уюшма бирлашмаси) Европа Федерацияси (ЕФПОО) йиғилишидан олдин  Республика кенгаши раисининг Федерация Бош котиби Ян Виллем Гудриан, Федерация вице-презиенти М.М.Кузьменко ва Федерациянинг Россия ва Марказий Осиё давлатлари бўйича субрегионал бюроси котиби О.В.Жанкевич иштирокида таништирув ва учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон тармоқ касаба уюшмасининг Жамоат хизмати ходимлари Интернационали (тармоқ глобал касаба уюшма бирлашмаси) Европа Федерацияси (ЕФПОО) га аъзоликка кириш масалалари муҳокама қилинди. Федерация Бош котиби Ян Виллем Гудриан томонидан ушбу масалани Федерациянинг 2020 йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган йиғилиши кун тартибига киритиш бўйича фикр билдирилди.

16-17 октябр кунлари Жамоат хизмати ходимлари Интернационали (тармоқ глобал касаба уюшма бирлашмаси) Европа Федерацияси (ЕФПОО)нинг Россия ва Марказий Осиё давлатлари бўйича субрегионал бюроси йиғилишларида меҳмон сифатида иштирок этилди. Йиғилишда сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалгна оширилаётган ислоҳатлар, жумладан касаба уюшмаси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида фикр билдирилди. Тадбир сўнггида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси номидан Жамоат хизмати ходимлари Интернационали (тармоқ глобал касаба уюшма бирлашмаси) Европа Федерацияси (ЕФПОО)га аъзоликка кириш бўйича аризаси ва хужжатлар тўплами тантанали тарзда топширилди. Ян Виллем Гудриан томонидан ушбу хужжатлар қабул қилиб олинди ва Ўзбекистон тарафига ушбу хужжатларни инглиз тилига ҳам таржима қилиб, белгиланган тартибда электрон манзилига юбориш сўралди.

18 октябрь куни хизмат сафари ниҳоясига етди. Хизмат сафари давомида хеч қандай фавқулодда холатлар содир бўлмади. Хизмат сафари сермаҳсул кечди, олдинга қўйилган барча вазифаларнинг ижроси таъминланди. Сафар давомида таваллуд кунини нишонлаётган Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Халқаро Конфедерацияси Президенти М.М.Кузьменкога, Жамоат хизмати ходимлари Интернационали Европа Федерация Бош котиби Ян Виллем Гудрианга, Конфедерация Ижроия қўмитасининг барча аъзоларига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси номидан эсдалик совғалари топширилди.

Тармоқ касаба уюшмаси раиси томомнидан ўқиб эшиттирилган тақдимот: Доклад Ханапияев Ф.Р.

Тармоқ касаба уюшмаси фаолияти ҳақида видеоролик: https://youtu.be/5wkOg-qRU5U

 

Print Friendly, PDF & Email